Озодбек Назарбеков оғир жудоликка учради
Ўзбекистон халқ артисти, маданият вазири Озодбек Назарбековнинг отаси Аҳмад Назарбеков вафот этди.

Маълум қилинишича, Аҳмад Назарбеков бугун, 14 май куни оғир хасталикдан сўнг 75 ёшида оламдан ўтган.
Марҳумнинг жанозаси бугун, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида, яъни Озодбек Назарбековнинг ота ҳовлисида бўлиб ўтади.
Zamon.uz жамоаси Озодбек Назарбеков ва унинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.







