Ўзбекистон

Қирғизистонда Ўзбек киноси кунлари ўтказилади

Акция доирасида “Сабот”, “Ўзбек қизи”, “Абдулла Орипов” фильмлари намойиш этилади.

Қирғизистонда Ўзбек киноси кунлари ўтказилади

15–17 май кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида “Ўзбек киноси кунлари” тадбирлари бўлиб ўтади. Акция доирасида Бишкекнинг “Россия” кинотеатрида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Сабот”, “Ўзбек қизи”, “Абдулла Орипов” фильмлари намойиш этилади.

 

Шунингдек, Кинематография агентлиги директори ўринбосари Алишер Хўжаев, Ўзбекистон киноарбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов, режиссёрлар Рашид Маликов, Элёр Ишмуҳаммедов, таниқли актрисалар Нигора Каримбоева ва Феруза Саидовалардан иборат Ўзбекистон делегацияси Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги раҳбари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

 

Дастур якунида эса делегациянинг “Ак-Илбирс” Миллий кино мукофотини топширишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этиши кўзда тутилган.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қирғизистонда Ўзбек киноси кунлари ўтказилади | Zamon.uz