Метрополитен ходими пора билан ушланди
Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш очилган.

Маълумотларга кўра, “Тошкент метрополитени” ДУК “Ҳаракат” хизмати ходими Х. Н. фуқаро Д. М. нинг ишончига кириб, уни 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган ва ундан 1 млн сўм миқдорда пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
X.Н. га нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиноят кодексининг 168-моддасининг 3-қисми Б-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда ҳибсга олинган.







