Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми қачондан бошланиши айтилди
Зиёратчилар мамлакатнинг 10 та ҳудудий аеропортидан сафарга жўнатилади.

Ўзбекистонда “Ҳаж – 2024” мавсуми 23 майдан бошланади. Республикадан Саудия Арабистони Подшоҳлигига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аеропортидан тўғридан тўғри — Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.
Барча парвозлар “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.







