Lifestyle

Хитойда шаффоф бамбук яратилди

У қурилишда ишлатилиши мумкин.

Хитойда шаффоф бамбук яратилди

Хитойлик олимлар бамбукни шаффоф, сув ўтказмайдиган ва ёнғинга чидамли материалга айлантирди. Уни шиша ва ёғочга муқобил деб ҳисоблаш мумкин.

 

Қумдан олинган квартс шишаси қурилишда кенг қўлланилади. Аммо у экологик жиҳатдан қулай эмас, шунингдек, оғир ва мўрт бўлиши мумкин.

 

Бир неча йил олдин олимлар шаффоф ёғочни тақдим этишди. Исталган эффектга эришиш учун лигнин ёғоч толаларидан кимёвий йўл билан чиқарилади ва кейин плехигласс ёки эпокси қатрони билан ишланади. Натижада шаффоф ва бардошли материал олинади. Аммо унинг муҳим камчилиги ҳам бор - ёнғин хавфи ортади.

 

Хитойнинг Марказий Жанубий ўрмон хўжалиги ва технология университети олимлари янги материал учун асос сифатида бамбукдан фойдаланишга қарор қилишди. Ички тузилиши ва кимёвий таркиби бўйича у ёғочга ўхшайди. Олимлар толалардан лигнинни олиб ташлашди ва бамбукни ноорганик суюқ натрий силикат билан сингдиришди. Бу модда ёруғликнинг синишини ўзгартириб, асосни шаффоф қилади. Кейин материал ҳидрофобик бирикмалар билан ишланган.

 

Натижада олимлар уч қатламли материалга эга бўлишди. У тепада силан (кремнийнинг водород бирикмаси), ўртада кремний диоксиди ва пастда натрий силикатдан иборат эди. Бамбукнинг ёруғлик ўтказувчанлиги 71,6% ни ташкил этди. Материал шунингдек, ёнғинга чидамли, сув ўтказмайдиган ва тутун ва углерод оксиди ўтказмайдиган эканлигини исботлади.

 

Олимлар шаффоф бамбукдан нафақат қурилиш материали, балки перовскит асосидаги қуёш батареялари учун субстрат сифатида ҳам фойдаланиш мумкинлигини айтди. Бу энергия конвертация қилиш самарадорлигини 15 фоиздан кўпроққа оширди.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Хитойда шаффоф бамбук яратилди | Zamon.uz