Ўзбекистон

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчиликнинг роли қандай?

Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан “Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчиликнинг роли қандай?

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бюросининг инсон ҳуқуқлари бўйича ходими Павел Биалик, Швейтсариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси дипломатик бўлими раҳбари Александр Шерер, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг Ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева, "Aral Wetlands" лойиҳасининг 4-компоненти раҳбари Мурод Насиров, экологлар, ОАВ вакиллари ва бошқалар иштирок этди.

 

Семинар давомида Ўзбекистондаги асосий экологик муаммолар, уларни ёритишда юзага келадиган қийинчиликлар, бу борада ҳукуматнинг фуқаролик жамияти билан янада самарали ҳамкорлик қилиши каби масалалар муҳокама қилинди.

 

slider

 

Тадбирда нутқ сўзлаган Акмал Саидов Президент Шавкат Мизиёев раҳнамолигида экология соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида таъкидлади. Хусусан, Бутунжаҳон экологик Хартиясининг қабул қилиниши, “Яшил Макон” миллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт кўчати экилиши, БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини “экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюциясининг қабул қилиниши ва бошқа ислоҳотларни қайд этди.

 

Шунингдек, 2023 йил июл ойида қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясининг янги моддалари ҳам алоҳида таъкидланди. Хусусан, 49-моддада ҳар бир фуқаронинг қулай атроф-муҳит ва унинг ҳолати тўғрисида ишончли маълумот олиш ҳуқуқи мустаҳкамланган, 61-моддага кўра эса ҳар бир фуқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мажбурдир. Яшил иқтисодиётга ўтиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳукуматнинг устувор йўналиши деб эълон қилингани алоҳида таъкидланди.

 

slider

 

"Бугунги кунда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда сувни тежовчи ва энергосамарадор технологияларни татбиқ этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, экологик тоза транспортлар сонини ошириш ва яшил майдонларни кўпайтириш орқали “яшил ўсиш” тамойиллари интеграцияси устида иш олиб бормоқда. Шу билан бирга, биз оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда экологик муаммолар муҳокамасига жамоатчиликни кенг жалб қиляпмиз. Бу аҳолининг экологик билимларини ва уларнинг атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ муаммолардан хабардорлигини оширишга хизмат қилади", — деди Лола Раҳмонбоева.

 

Тадбирда Ўзбекистонда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилгани, бу ерда "Экологик журналистика" факультети фаолият юритаётгани таъкидланди.

 

Ўз навбатида, Мурод Насиров оммавий ахборот воситаларида ёритиш ва жамоатчилик муҳокамаси учун зарур бўлган асосий экологик масалаларни айтиб ўтди. Буларга аҳоли сонининг кўпайиши туфайли чекланган ресурслар, саноатнинг ўсиши натижасида атроф-муҳитнинг ифлосланиши, биологик хилма-хилликни сақлаш киради.

 

Тадбир доирасида давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг мулоқоти ҳам бўлиб ўтди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчиликнинг роли қандай? | Zamon.uz