Қўқонда болани қўрқитмоқчи бўлган эркакка жиноий иш очилди
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи эркак вояга етмаган болани машина багажига солиб, қўрқитиб қўймоқчи бўлгани хабар қилинганди.
Ҳозирда содир бўлган ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинган.
Қайд этилишича, боланинг онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







