Қозоғистонда бола йиғлагани учун деразадан отиб юборилди
Уни улоқтирган эркак жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

Ҳолат Чимкент шаҳрида содир бўлган. Унда эркак опасининг жиянининг кўп йиғлагани учун учинчи қават деразасидан улоқтириб юборган.
Олинган оғир тан жароҳатлари оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Суд эркакнинг руҳий носоғлом эканини тасдиқлади.
Прокурор йигит бу қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этганлиги учун жиноий жавобгарликдан озод қилишни сўради. Шунингдек, у Ихтисослаштирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаш ва иш юритишни тугатишни талаб қилган.
Жабрланувчилар ва ҳимоячилар прокурорнинг фикрига қўшилишди. Суд Мирзахоновни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, унга ихтисослаштирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволанишни тайинлади.







