Саида Мирзиёева Ўзбекистон маданиятидан фахрланиш туйғусини уйғотадиган филмлар яратилишига умид билдирди
“Умид қиламанки, яқин келажакда айнан шундай филмлар экран юзини кўради”, дейди Президент ёрдамчиси.

Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган филмлар яқин келажакда экран юзини кўришига умид билдирди.
“Кеча Президентимиз бошчилигида миллий эстрада асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этдик”, деб ёзди ўзининг расмий саҳифасида.
Қайд этилишича, тадбирдан сўнг Миллий эстрада санъати институти ҳамда Кино саройига ташриф уюштирилган.
Давлат раҳбари ватан тарихи ва маданиятига муҳаббат, буюк Ўзбекистон, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган филмларни суратга олиш муҳим эканини таъкидлади.
“Умид қиламанки, яқин келажакда айнан шундай филмлар экран юзини кўради”, дейди Саида Мирзиёева.







