Қўқонда Миллий гвардия ходимларини ҳақоратлаганлар судланди
Улар бозорда ходимларнинг шаъни ва номига зид хатти-ҳаракатлар қилган.

Маълумотларга кўра, Қўқон шаҳрида жойлашган Фаробий савдо комплексида фуқаро Э.Ашуралиев ва М.Ашуралиевалар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларини бажармасдан, жамоани ўзига қаратиб ҳарбий хизматчи шаъни ва номига зид хатти ҳаракатлар қилган.
Одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун уларга нисбатан қонуний чори кўрилиши юзасидан ҳарбий хизматчи Қўқон шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига билдирги берган.
️Суд фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима жазоси тайинлаган.







