Россияда портлаш юз берди
Оқибатда жабрланганлар бор.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Ҳарбий алоқа академиясида портлаш юз берди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 7 киши жабрланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Муассасага дрон ҳужум қилган. Бошқа манбалар бино ертўласида ўқув ўқ-дорилари портлаганини ёзмоқда.
Ҳозирда воқеа жойида фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда.







