Cаломатлик

Гўдакка 1-қўшимча овқат қандай тайёрланади?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Гўдакка 1-қўшимча овқат қандай тайёрланади?

 

Олти ойдан сўнг гўдакнинг энергия ва озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжи она сути билан таъминланувчи моддалардан орта бошлайди. Натижада унга қўшимча овқат бериш зарурати туғилади.

 

Агар кичкинтойга бу ёшда она сутига қўшимча равишда бирор таом берилмаса ёки нотўғри тартибда берилса, унинг ривожланишига салбий таъсир этиши мумкин.

 

Қуйида бир ёшгача бўлган гўдакларга қўшимча таом тайёрлаш талаблари ва овқатлантириш гигиенасига оид муҳим маълумотлари билан танишасиз.

 

Бир ёшгача бўлган фарзандингиз учун қўшимча егулик ҳозирлаётганда унинг қайнатилган ва буғда пиширилган бўлиши, тузсиз ва шакарсиз тайёрланиши, қирғичдан ўтказилиши (эзилиши), энг муҳими, янги маҳсулотлар танланишига алоҳида эътибор беринг.

 

Шунингдек:

  • болани овқатлантиришда унинг қўллари тозалиги;
  • таом пишириладиган қозон ва идиш товоқларнинг алоҳида бўлиши;
  • кичкинтой овқатланадиган ликопча алоҳида ювилиб, қуритилиши;
  • ювилган идишларнинг усти ёпиқ бўлишини назорат қилишингиз керак.

 

Қўшимча овқатни бошлашдан олдин педиатр билан маслаҳатлашинг. Мутахассис сизга уни нимадан бошлашингизни, қанча миқдорда ва гўдакка неча марта беришингизни аниқлаб беради.

 

Қўшимча озуқалар кунлик таомномага киритилган пайтда кўкрак сути асосий овқат бўлиб қолади. Боланинг тиши чиқаётган пайти, профилактик эмлашлар ўтказган кунлари, куннинг иссиқ пайтида бундай овқатларни гўдакка беришни бошлаш мақсадга мувофиқ эмас.

 

Қолаверса:

  • янги қўшимча овқат бериш оралиғи ўртача 10-12 кун бўлиши лозим;
  • ҳар доим таомлантириш чоғида унинг ҳароратига эътибор беринг;
  • гўдакка бериладиган егулик имкон борича бир марта истеъмол учун мўлжалланиши зарур;
  • бир кун аввал тайёрланган овқатни иситиб бериш мумкин эмас;
  • эрталаб бериладиган таом кечқурун пиширилмайди;
  • қўшимча таомни куннинг биринчи ярмида берган мақсадга мувофиқ.
Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Гўдакка 1-қўшимча овқат қандай тайёрланади? | Zamon.uz