Ўзбекистон

6-синф қизга севишини айтган 9-синф ўқувчиси "самосуд" қилинди

Самарқанд вилояти ИИБ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини билдирди.

6-синф қизга севишини айтган 9-синф ўқувчиси "самосуд" қилинди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 20-мактаб ўқувчиси 30 ёшли эркак томонидан "самосуд" қилгани айтилган видеолар тарқалди.

 

Хабарларда бола синфдош қиз билан ҳазиллашгани учун қизнинг акаси келиб уни мактабдан олиб чиққани, сочини олгани ва қошини куйдиргани, шунингдек, "самосуд" қилиши оқибатида елкаси сингани айтилган. Маҳалла нозири (участковойи) бу ҳолатга чора кўрмаётгани билдирилган.

 

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра, 16 май куни тумани ИИБга 15 ёшли Б.С. тан жароҳати олгани тўғрисида унинг онаси Ж.И. дан ариза келиб тушганини билдирди.

 

Терговга қадар текширув давомида бола 20-мактабнинг 9-синфида таълим олиши, у шу мактабнинг 6-синф ўқувчи қизи қ.А.га севишини айтгани, сўнг қизнинг акаси А.қ. ҳолатдан хабар топиб, 15 май куни болани ўз уйининг ички томонига олиб кириб, унга тан жароҳати етказгани аниқланган. А.қ. унинг таъзирини бериш мақсадида Б.С.нинг сочи ва қошини қайчи билан қирқиб, уйидан чиқариб юборган.

 

Тергов давомида Вояга етмаган болага нисбатан содир этилган бошқа ғайриқонуний ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилмоқда, дейилади омбудсман хабарида.

 

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаевнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Маълумот учун, судда ушбу айблов ўз исботини топса, айбдор 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.