Ўзбекистон

“Мурувват” уйи ходимлари беморни мазах қилди

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ суриштирув олиб бормоқда.

“Мурувват” уйи ходимлари беморни мазах қилди

2024 йилнинг 17 май куни ижтимоий тармоқларда Сирдарёдаги ногиронлиги бор шахслар яшайдиган “Мурувват” уйида ишловчи бир гуруҳ ходимлар шу ерда яшаб даволанаётган руҳий носоғлом аёлнинг устидан мазах қилгани тасвирланган видео тарқалди.

 

Ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарёдаги минтақавий вакили томонидан жойига бориб ўрганилди. 

 

Аниқланишича, аёлни мазах қилган ходималар ушбу муассасага аутсорсинг асосида хизмат кўрсатадиган тадбиркорлик субъектида ишлаган. Улар муассаса ҳудудида эркин сайр қилиб юрган Я.С.ни шифокор, ҳамшира ҳамда кичик тиббий ходимлар (энага) рухсатисиз ошхона биносига олиб кириб, руҳий ҳолатини била туриб мазах қилишган. Ҳолатни видеога олиб, уни ошхонада ишловчи ходимларнинг Телеграм группасига ташлашган. 

 

“С.Я.да ақли заифликнинг оғир даражаси сабабли хулқ-атвор бузилиши билан кечувчи руҳий ҳолат тез-тез кузатилади. Яъни доимий равишда яқин қариндошларини эслаб уйимга жўнатинг ёки чақириб беринг деб йиғлаш ҳолатлари юзага келади”, — дейилади Омбудсман хабарида.

 

2024 йил 17 май куни Сирдарё “Мурувват” уйи раҳбари Сирдарё тумани ИИБга мурожаат қилиб, Х.М. ва Ш.О.ларнинг хатти-ҳаракатига қонуний чора кўришни сўраган.

 

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Сирдарё тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Беморнинг устидан кулган ходималар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва улар вазифасидан озод қилинган.

 

Текширув давомида С.Я. ва унинг шифокори билан суҳбатлашган Омбудсман минтақавий вакили бемор аёлнинг кайфияти ва руҳий ҳолати яхши эканини маълум қилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Мурувват” уйи ходимлари беморни мазах қилди | Zamon.uz