Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси иштирок этади
Унга Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

Эртага, 22 май куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросими бўлиб ўтади. Тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.
Делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.







