Янги Зеландияда қуш пати аукционда сотилди
У олтиндан қиммат нархга сотилгани айтилмоқда.

Янги Зеландиядаги ноёб қуш патлари аукционда рекорд даражадаги нарх — 28 365 долларга сотилди. Улар Huia деб номланган йўқолган турга тегишли эди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бу кимошди савдосида сотилган дунёдаги энг қиммат пат ҳисобланади. Лотнинг нархи дастлабки ҳисоб-китоблардан 2-3 минг доллардан ошиб кетган.
Патлар тахминан 9 граммни ташкил қилади. Таъкидланишича, у олтиндан анча қимматроқ — бир граммнинг нархи 5169 доллар
.
Huia Янги Зеландиядаги энг катта сув қушлари тури бўлиб, унинг қора ялтироқ патлари бор эди. Қуш ёввойи табиатда охирги марта 1907 йилда кўриниш берган ва 1920 йилларда йўқ бўлиб кетган.







