Саида Мирзиёева АҚШ делегацияси билан учрашди
Америка томони хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни қўллаб-қувватлашни билдирди.

Бугун, 22 май куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди.
"Америка томони хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти ҳамда ННТ фаолияти самарадорлигини ошириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди", деб ёзди Мирзиёева ўзининг расмий телеграм-каналида.







