Ўзбекистон

Самарқандда маст ҳайдовчи 8 ёшли қизни уриб юборди

Ҳодиса ўқувчи мактабдан қайтаётганида содир бўлган.

Самарқандда маст ҳайдовчи 8 ёшли қизни уриб юборди

 

Самарқанд вилояти Нарпай туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқарган 70 ёшли эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, кўнгилсиз ҳодиса ўқувчи қиз мактабдан қайтаётганида содир бўлган. Оқибатда қизнинг қўли цинган ва у операция қилинган.

 

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у жабрланувчи қизга ёрдам кўрсатган, шифохонага олиб борган. Иккинчи марта ичмайман, машина ҳам ҳайдамайман, — дейди эркак.

 

Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган эркак бундан бир йил олдин ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситасини бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган.

 

Ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"