Ҳайдовчиларга заруратсиз Тошкентга келмаслик сўралди
Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 26—27 май кунлари айрим кўчаларда транспортлар ҳаракатига вақтинча чекловлар киритилади.
Таъкидланишича, пойтахтда икки кун давомида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
“Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз”, — дейилади ЙҲХХ хабарида.







