Тўрткўлда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдилди.

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди.
Аниқланишича, 21 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ 2 минтақа йўл-патруль хизмати инспектори сафдор К.М. Тўрткўл тумани Мустақиллик кўчаси бўйида хизмат олиб бораётган бўлган. Ўша вақтда шубҳали бўлган Matiz автотранспорт воситасини тўхтатиб, ҳайдовчидан автомашинани бошқаришга оид ҳужжатларини сўраган. Ҳайдовчи Н.А. «Сен нимага менинг олдимга чиқасан» деб, уни қўллари билан урган.
Ҳайдовчи жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасдан менсимасдан, ўз хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Н.А. исмли шахсга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми va 277-моддасининг 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.








