Дунёдаги энг кекса стюардесса вафот этди
У кўкрак бези саратони билан оламдан ўтди.

Тахминан 67 йил давомида осмонга парвоз қилган дунёдаги энг кекса стюардесса Бетте Неш 88 ёшида вафот этди.
Маълумот учун, АҚШнинг Виржиния штатида яшаган Бетти Неш дунёдаги энг узоқ вақт хизмат қилган стюардесса сифатида 2022 йили Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
У ҳеч қачон стюардесса лавозимидан расман нафақага чиқмаган.







