Ўзбекистон

"Баҳодир Ялангтўш": 3,5 минг томошабинни ўзига жалб эта олган фильм премьераси

Самарқанддаги "мўъжиза" амфитеатрида “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильмининг тақдимоти ўтказилди.

"Баҳодир Ялангтўш": 3,5 минг томошабинни ўзига жалб эта олган фильм премьераси

 

Халқимизнинг буюк фарзандларидан бири, давлат ва жамоат арбоби, саркарда Баҳодир Ялангтўшбий (Олчин) ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган мазкур фильм премьераси олдидан “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Унда Кинематография агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбарлари, фильм ижодкорлари иштирок этди. "Тарихий фильмда бош қаҳрамон, яъни Баҳодир Ялангтўш образини ижро этишнинг масъулияти катта, албатта. Фильмда ўзига яраша қийинчилик туғдирадиган саҳналар кўп бўлди. Отда чопиш, қилич ўйнатиш, йиқилиш. Гарчи спортчи бўлсамда, бу ролни ижро этиш осон кечмади. Ижодий жамоанинг бир куч бўлиб, бирлашиб ҳаракат қилиши натижасида мақсадимизга эриша олдик, деб ўйлайман, — дейди Ҳабибулла Низомов.

 

Фильм премьерасида Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, профессор Эркин Мусурмонов ва бошқалар сўзга чиқди:

 

"Президентимизнинг  ташаббуслари билан яратилган мазкур фильм ер юзининг сайқали, Шарқ гавҳари бўлган Самарқандимиз, унинг ҳукмдори бўлган улуғ саркардамиз ҳақида экани  бизга фахр ва ғурур бағишлайди. Яна бир эътиборли жиҳати, ушбу лойиҳани амалга оширишда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон кинематография агентлиги билан бевосита ҳамкорликда ишлади. Фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов самарқандлик ижодкорлар, тарихчи олимлар билан бамаслаҳат фаолият олиб борди. Бир неча бор муҳокамалар бўлди ва ана шу ҳамкорликдаги ишимиз туфайли мазкур тарихий бадиий фильм яратилди", — деди вилоят ҳокими.

 

Ҳасан Тошхўжаев сценарийси асосида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан яратилган кинокартинада буюк сардор, Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади.  30 май куни Тошкент шаҳрида ҳам “Баҳодир Ялангтўш” фильмининг премьераси ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"