Блогерлар пиар учун Spark ойнасини синдириб ташлашди
Ҳозирда уларга нисбатан қамоқ жазоси тайинланган.

Ижтимоий тармоқда Хоразмда Nexia-3 ва Spark автомашиналари ҳайдовчилари йўлда ўзаро гап талашиб қолиши натижасида Nexia-3 ҳайдовчиси Spark автомашинасини тўхтатиб, унинг олд пешойнасини оёқлари билан синдиргани акс этган видео тарқалди.
Аниқланишича, видео тасвирда акс этган ҳолат инста-блогерлар томонидан жорий йилнинг 21 май куни саҳналаштирилган ҳолда суратга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун судга юборилган.
Суд ҳукмига кўра, уларнинг бирига 15 сутка, яна бирига эса 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.







