Иқтисодиёт

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар кредит ажратади

Ушбу маблағлар қайси соҳага йўналтирилади?

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар кредит ажратади

Жорий йил 24 май куни Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоийлашувини таъминлаш учун инновацион ижтимоий ҳимоя тизими" (ИНСОН) лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитни тасдиқлади. 

 

Лойиҳадан кўзланган мақсад аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб одамлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг сифатини яхшилашдир.

 

Лойиҳа қўшимча равишда Жаҳон банки қошидаги "Эрта ёшдаги таълим учун ҳамкорлик" кўп томонлама донорлик траст жамғармаси томонидан тақдим этилган 2 миллион долларлик грант воситасида молиялаштирилади. Қайд этилишича, жамғарма фаолияти дунёнинг турли мамлакатларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ривожланиши ва таълимини қамраб олади. Ушбу маблағлар маҳаллий жамоалар (маҳаллалар) даражасида кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар фаровонлигига таъсирини баҳолаш ва уларнинг сифатини ошириш учун йўналтирилади.

 

"Лойиҳа Ўзбекистонда «ғамхўрлик иқтисодиёти» секторининг ҳуқуқий ва институционал асосларини ривожлантиришга кўмаклашади. Шунингдек, у минглаб одамлар, жумладан, кекса фуқаролар, ногиронлиги бор шахслар, оиладаги зўравонлик қурбонлари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун ҳалигача мавжуд бўлмаган зарур ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашни қўллаб-қувватлайди", — деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

 

Лойиҳа доирасида маҳаллалар даражасида фаолият юритадиган 50 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади ва аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг мазкур марказларда сифатли ижтимоий ҳамда реабилитация хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яхшиланади.

 

Шунингдек, хусусий сектор томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг тартибга солинадиган бозорини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилади. Лойиҳа кўмагида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб фуқароларга индивидуаллашган ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими ишлаб чиқилади.

custom img

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга ошиб, 46,8 миллиард АҚШ доллардан ошди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоизга қисқарди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сафланган. Бир қарашда бу рақам ваҳимали кўринади. Одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда мамлакат қарзга ботгани ёки Хитойнинг “қарз тузоғига” тушиб қолгани ҳақидаги хавотирлар тез-тез қулоққа чалинади. Аммо бу рақамларга ҳис-ҳаяжон билан эмас, балки қатъий иқтисодий нуқтайи назардан қарасак, манзара бутунлай бошқача эканини кўрамиз.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"