Самарқандлик аёл рашк сабаб ўзини ўлдирмоқчи бўлди
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Бугун, 27 май куни соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўпригида 1998 йилда туғилган аёл, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.
Ҳодисага рашк сабаб бўлган. ИИБ ходимлари томонидан аёл билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишларидан сўнг у ниятидан қайтган ва патрул-пост хизмати ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







