Сурхондарёдаги чегарада 1 млрдлик ноқонуний сигаретлар тўхтатиб қолинди
Улар юк машинасида хуфёна тарзда олиб ўтилаётган бўлган.

“Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.Б. бошқарувидаги юк машинаси белгилан тартибда божхона постида мавжуд инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилган. Ушбу жараёнда рентген тасвирлари автотранспорт воситасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарлардан бошқа товарлар борлиги кўрсатган. Шундан сўнг автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада автотранспорт воситаси юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари бўлмаган умумий қиймати 1 млрд 26 млн сўмлик жами 27 000 қути сигарет маҳсулотлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







