Ўзбекистон

Бўстонлиқда бир кун ичида иккинчи Lacetti ёниб кетди

29 яшар ҳайдовчи Lacetti’ни бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.

Бўстонлиқда бир кун ичида иккинчи Lacetti ёниб кетди

Бўстонлиқ туманида Lacetti автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

 

Жорий йилнинг 27 май куни соат тахминан 21:45 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобил йўлининг 67-километрида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

 

Ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи У.Ш (ҳайдовчи ҳушёр ҳолда бўлган) “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган. 

 

Урилиш натижасида автоуловнинг двигател қисмида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ФВБ ўт ўчирувчилари томонидан ўчирилган.

 

Ушбу ЙТҲ ва келиб чиққан ёнғин натижасида ҳайдовчи ва йўловчининг соғлиғига зиён етмаган.

 

Шунингдек, кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Gentra тўлиқ ёниб кетганди. Ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи автомобилдан тушиб қолган. Ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларига зиён етмаган. 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бўстонлиқда бир кун ичида иккинчи Lacetti ёниб кетди | Zamon.uz