Ўзбекистон

Метрополитен фарроши иш вақтида гул олгани учун ойлиги "қирқилгани" айтилди

Ҳолат юзасидан муносабат билдирилди.

Метрополитен фарроши иш вақтида гул олгани учун ойлиги "қирқилгани" айтилди

Ижтимоий тармоқларда метрополитен фаррош ходимига иш вақтида йўловчилардан бири гул тақдим этилгани ва шу сабабдан ушбу ходимнинг ойлик маошидан огоҳлантириш тарзида кесилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

 

"Тошкент метрополитени" ДУКнинг маълум қилинишича, видео материалдаги ходим Алишер Навоий бекатида 1,5 йилдан буён фаолият олиб борувчи Назарова Ҳилола исмли фаррош бўлиб, унга нисбатан ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қандай огоҳлантириш ҳамда ойлик маошидан жарима белгиланмаган.

 

"Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ўз тасдиғини топмаган маълумотларни тақдим этмасликларини ва бунга қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз", — дейилади хабарда.

 

Аввалроқ видеони тасвирга олган блогер фаррошнинг ойлиги "қирқилгани"ни айтганди.

 

"Аҳамият берган бўлсангиз, бир видеода фаррош опага "гулни ушлаб туринг, оёғимни боғлаб олай", дегандим. Шу видеодан кейин опанинг ойлигини қирқиб ташлашибди. Мен ўзимдан нафратланиб кетдим. Бир инсоннинг секундини олиб хурсанд қиламан деган мақсадда видео олган эдим. Балки у хурсанд бўлгандир, аммо видео тарқалганидан кейин уларнинг ойлигини қирқиб ташлашибди", — дейди блогер.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Метрополитен фарроши иш вақтида гул олгани учун ойлиги "қирқилгани" айтилди | Zamon.uz