Ўзбекистон

1 июн куни кинотеатрларда болалар учун бепул фильмлар қўйилади

Бу ҳақида Kинематография агентлиги маълум қилди.

1 июн куни кинотеатрларда болалар учун бепул фильмлар қўйилади

Кинематография агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ва Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда Халқаро болалар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтади. Тадбир “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида ўтказилади.

 

Тадбир доирасида республика бўйлаб барча кинотеатр ва Ёшлар ижод саройларида Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорлигида болалар учун суратга олинган “Парининг совғаси” ва “Қуёш таъми” фильмлари намойиши ташкил этилади.

 

Фильмлар, шунингдек, пойтахтдаги Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ҳам икки тилда (ўзбек ва рус) тақдим этилади. Шу билан бирга, ёш томошабинлар учун қизиқарли савол-жавоб ўйинлари, мултфильм қаҳрамонлари иштирокида шоу-дастурлар ҳам ташкил этилиб, ғолибларга махсус совғалар топширилади.

 

 

✔️Маълумот учун, “Парининг совғаси” филми Россияда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Фарҳод Маҳмудов режиссёрлигида суратга олинган. Ушбу фильм 6 ёшдан катта бўлган болалар аудиториясига мўлжалланган бўлиб, эртак жанридаги картина ҳисобланади.

 

 

✔️“Қуёш таъми” фильми эса, “Спутник восток Продакшн” кинокомпанияси билан ҳамкорликда суратга олинган. Фильм оилавий фентези жанрида яратилган бўлиб, унда Ўзбекистонга сафари чоғида ғаройиб саргузаштлар иштирокчисига айланган москвалик оддий оила ҳақида ҳикоя қилинади. Унда актриса ва режиссёр Елена Полякова роль ижро қилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

1 июн куни кинотеатрларда болалар учун бепул фильмлар қўйилади | Zamon.uz