Ўзбекистон

Экологик вазиятни баҳолаш учун ягона мониторинг тизими ишга туширилади

Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.

Экологик вазиятни баҳолаш учун ягона мониторинг тизими ишга туширилади

Ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоеванинг билдиришича, вазирлик ва унинг тизим ташкилотларида рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Белгиланмаган жойларга чиқинди ташланишининг олдини олиш мақсадида республика бўйича 200 га яқин видеокамералар ўрнатилиб, вазирликнинг ситуацион марказида доимий назорати йўлга қўйилди.

 

Экологияга оид масалаларни кенг ёритиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида “Экология портали” ахборот тизими gov.uz.ecо веб-сайти ишга туширилди.

 

Янги экилган дарахт ва буталарни мониторинг қилиш, ноқонуний кесилишининг олдини олиш мақсадида “Яшил макон” ягона электрон ахборот тизими yashilmakon.ecо яратилди.

 

Келгусида экология соҳасида хизматларни сифатли олиб бориш мақсадида вазиятлар маркази фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади. Ягона геоахборот маълумотлар базасини юритиш учун мониторинг тизими ишга туширилади.

 

Вазирликнинг мавжуд йўналишларини рақамлаштиришда жами 8 та ахборот тизими жорий этилади. Электрон ҳукуматни ривожлантириш мақсадида вазирлик томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари аҳоли учун соддалаштирилади.

 

Тизимда меҳнат қилаётган мингдан ортиқ ходимнинг IT соҳасидаги билим ва малакалари оширилади. 20 нафар ходим халқаро таълим платформалари орқали ўқитилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Экологик вазиятни баҳолаш учун ягона мониторинг тизими ишга туширилади | Zamon.uz