Судда Трампга қарши тингловлар якунланди
У 136 йилгача қамалиши мумкин.

Энди суд ҳакамлар ҳайъати қарор қабул қилиши керак. Уларнинг маслаҳатлашувлари бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 2016 йилги сайлов кампанияси вақтида ўзи ҳақидаги салбий маълумотларни яшириш учун ҳужжатларни сохталаштирганликда айбланмоқда.
Агар суд ҳакамлар ҳайъати айбли ҳукмни маъқулласа, судя Хуан Мерчан жазони эълон қилишни алоҳида кунга тайинлайди.
Ушбу жиноий иш доирасида собиқ президент жами 136 йилгача қамоқ жазоси, синов муддати ёки жаримага тортилиши мумкин. Судланганлик Трампнинг яна бир президентликка ўз номзодини илгари суришига тўсқинлик қилмайди.







