“Qatar Airways” Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди
Биринчи рейс бугун амалга оширилди.

Бугун, 2 июнь куни соат 10:28 да “Qatar Airways” авиакомпаниясининг Тошкентга режалаштирилган биринчи рейси Доҳа аэропортидан учиб кетди. Ўзбекистон пойтахтига Airbus 320 самолёти маҳаллий вақт билан соат 13:30 да қўнди. Парвоз вақти 3 соатни ташкил қилди.
Маълумот учун, “Qatar Airways” Қатарнинг миллий авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Доҳада жойлашган. Авиакомпания дунёнинг 170 дан ортиқ йўналишларига парвоз қилади. “Qatar Airways” кўплаб нуфузли мукофотларни қўлга киритган ва Skytrax томонидан етти марта дунёнинг энг яхши авиакомпанияси деб топилган.







