“Реал” Чемпионлар лигаси ғолибига айланди
Мадридликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чемпионлар лигаси финалидан ўрин олган “Боруссия” - “Реал” учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Дастлаб Карвахаль ҳисобни очган бўлса, Винисиус фарқни иккитага ошириб қўйди.
Шу тариқа, мадридликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ЕЧЛда 15-бор мавсум чемпионига айланди.







