Андижонда Damas йўловчиси билан ЙТҲга учради
Оқибатда бир киши тан жароҳати олган.

Андижон вилояти Олтинкўл туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Кеча, 2 июнь куни Андижон туманидан Олтинкўл туманига қараб ҳаракатланиб кетаётган 26 ёшли Х.Ж. ўзининг Nexia-3 русумли транспорт воситасида қайрилиб олиш жойида қарама-қарши томондан келаётган Damas русумли транспорт воситасини ўтказиб юбормасдан, кескин ортга қайрилиб юборган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида Damas русумли транспорт воситасидаги йўловчи Н.З. тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







