Анталья-Тошкент рейсида носозлик юз берди
Ҳолатга расмий муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда Анталья-Тошкент рейси бўйича учадиган самолётда техник носозлик кузатилгани ва парвоз кечиктирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Uzbekistan Airways расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳаво кемаси парвозни амалга оширишга тайёр эмаслиги сабабли парвоз Антальядаги вақт бўйича 10:30 га кўчирилган. Барча йўловчилар жўнашни кутиш вақтида меҳмонхонага жойлаштирилган.
Таъкидланишича, Тошкент - Анталья - Тошкент HY3223/3224 йўналиши бўйича парвоз ўзгартирилган жадвал бўйича амалга оширилади.
Унга кўра:
- Тошкентдан соат 12:00 да жўнаш, маҳаллий вақт;
- Антальяга келиш 15:10, маҳаллий вақт;
- Антальядан жўнаб кетиш 17:00, маҳаллий вақт;
- Тошкентга етиб келиш 23:30, маҳаллий вақт.







