Ўзбекистон

Бизнес-омбудсман девони ва халқаро ташкилот томонидан давра суҳбатлари ташкил этилди

Самарқанд ва Бухоро шаҳрида “Ижтимой тадбиркорлик иқтисодий ривожланиш ва гендер тенглигини таъминлаш омили сифатида” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.

Бизнес-омбудсман девони ва халқаро ташкилот томонидан давра суҳбатлари ташкил этилди

Давра суҳбатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – Бизнес-омбудсман ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури томонидан ташкил этилди.

 

Мазкур тадбирда 30 нафар маҳаллий ишбилармонлар, тадбиркорлик уюшмалари ва бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда давлат идоралари вакиллари иштирок этди.

 

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад аёлларнинг ҳуқуқий билимини янада кенгайтириш, улар орасида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий ишбилармонларни бошпана ва инқироз марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга жалб этишдан иборат.

 

 

Хотин-қизларнинг тадбиркорликдаги фаоллиги иқтисодий тараққиёт ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли мамлакатимизда барча соҳаларда гендер тенглигини рағбатлантириш устувор аҳамият касб этади.

 

Хусусан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган ишончли қонунчилик базаси яратилган.

 

Гендер тенгликка эришишга йўналтирилган ислоҳотлар натижасида 2017 йилдан бугунги кунга қадар хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иштироки 21 фоиздан 37 фоизга ошди.

 

 

Ўзбекистон гендер тенглигини таъминлаш борасида дунёнинг энг тез ривожланаётган бешта давлатидан бири сифатида эътироф этилди.

 

Эришилган натижаларга қарамасдан, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, қобилиятларини ва тадбиркорлик салоҳиятларини тўлиқ рўёбга чиқариш бўйича ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.

 

 

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё хотин-қизлар форуми доирасида давлатимиз раҳбари “БМТ-аёллар” тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар ва Ўзбекистонда “БМТ аёллар” тузилмасининг ваколатхонасини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Ушбу ҳаракатлар хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини янада кенгайтириш йўналишида минтақавий даражада кенг кўламли дастурларни амалга ошириш учун муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бизнес-омбудсман девони ва халқаро ташкилот томонидан давра суҳбатлари ташкил этилди | Zamon.uz