Эрон президентлигига 37 киши даъвогарлик қилмоқда
Номзодлар орасида собиқ президент Маҳмуд Аҳмадинажод ҳам бор.

Эрондаги сайловолди пойгага ягона аёл номзод Зуҳра Элаҳиан ҳам қўшилди.
Иштирокчиларнинг якуний рўйхати ҳар бир номзод Конституция қўриқчилари кенгаши томонидан кўриб чиқилгандан сўнг 11 июнь куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 28 июнга белгиланган.







