Мусулмонлар идораси биткоин масаласида узр сўради
Ҳозирда бу масалада ўрганиш ишлари олиб борилаётгани билдирилди.

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Ислом динида биткоин, ноткоин ва бошқа шу каби криптовалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандайлиги ҳақидаги саволга жавоб бериб, уларни шаръан жоиз эмас деганди.
Орадан бироз вақт ўтиб, Мусулмонлар идораси чиқарилган фатво юзасидан узр сўради.
Қайд этилишича, бугун, 3 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази томонидан "Криптовалюталар савдоси жоизми?" деган мавзуда савол-жавоб лойиҳаси техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.
“Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва у кишининг ўринбосарлари муборак ҳаж сафарида экани, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмагани ва шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирамиз”, дейилади узрномада.







