Ўзбекистон

Қатар Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилишни бошлайди

Қатарда айни вақтда тиббиёт, таълим, IT, маҳсулотларни саноат усулида қайта ишлаш, меҳмонхона хизмати ва ОАВ соҳаларида хорижлик ишчи кучига талаб юқори.

Қатар Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилишни бошлайди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Қатар давлат меҳнат вазири Али бин Самиҳ ал-Марри бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди. 

 

Учрашувда асосий эътибор Ўзбекистондан Қатарга ишчи кучини жалб этиш, уларни тайёрлаш ва уюшган тарзда юбориш масалаларига қаратилди.

 

2023 йилнинг 6 июн куни Самарқанд шаҳрида икки давлат ҳукуматлари ўртасида "Қатар давлати ҳудудида ишчи кучи бандлигини тартибга солиш тўғрисида"ги битим имзоланган. Учрашувда ушбу битимни ҳаётга татбиқ этиш механизмларига тўхталиб ўтилди.

 

Ушбу давлатда ишлаш истагида бўлганларни қийнаётган энг катта масала бу — тил тўсиғи экани айтиб ўтилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ушбу муаммони ечиш бўйича шу ердаги мавжуд тажрибадан келиб чиқиб ишчи кучини мақсадли тайёрлаш бўйича ўз таклифларини берди.

 

Али бин Самиҳ ал-Марри хориждан бориб ишловчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан мустаҳкам ҳимоя қилиниши, айни мақсад ва кўрсаткичлар 2008 йилда тасдиқланган Qatar Vision – 2030 дастурида ҳам ўз аксини топганини маълум қилган. Шунингдек, хорижлик ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси, тиббий суғуртаси, ойлик, транспорт ва яшаш жойлари харажатларини иш берувчи томонидан тўлиқ қоплаш йўлга қўйилганини ҳамда четдан бориб ишловчи аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўмита ташкил этилганини айтиб ўтган.

 

Учрашувда қайд этилганидек, икки давлат вазирликлари ўртасида қўшма комиссия тузилиб, унинг навбатдаги йиғилиши Қатарда ўтказилади ва унда ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид битим имзоланиши режалаштирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қатар Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилишни бошлайди | Zamon.uz