Қозоғистон “Толибон”ни террорчилар рўйхатидан чиқарди
Бу ҳақда Тўқаев маълум қилди.

Қозоғистон президенти КХШТ Парламенти Ассамблеяси Кенгаши йиғилишида Афғонистондаги вазиятга алоҳида тўхталиб, ҳозирги босқичдаги стратегик вазифалардан бири Афғонистонни минтақалараро алоқаларга фаол жалб этиш эканини таъкидлади.
“Қозоғистон замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканлигини англаган ҳолда Толибон режимини террорчилар рўйхатидан олиб ташлади”, – деди у.
Тўқаев, шунингдек, Олмаотада БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.







