Хитой Ойнинг орқа томонига зонд учирди
Бу тарихда биринчи марта амалга оширилди.

Хитойнинг “Чанғэ-6” зонди Ойнинг орқа томонидан тупроқ намуналарини йиғиш учун Ойга қўнди.
Маълумотларга кўра, қурилма 2 килограммгача бўлган Ой тупроғи намуналарини тўплайди, кейин уларни Ой юзасидан учиш имкониятига эга қурилмага юклайди.
Зонд миссияси 53 кун давом этади.







