Хитойда ёшлар қариялар уйига кўчиб ўтмоқда
Улар шу тариқа иш ва ўқишдан дам олмоқчи.

Ҳозирда қариялар уйида яшовчиларнинг асосий қисмини 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Улар умрининг охиригача шу ерда яшаш ниятида эмас, балки иш ва ўқишда бироз танаффус қилиш мақсадида шу ерга келишади.
Муассасада кун эрталаб қаҳва ичиш билан бошланади, кейин тоғда медитация сеанси бўлади. Тушликдан кейин уйда яшовчилар деҳқончилик, дарёда балиқ овлаш ва умумий ошхонада кечки овқат тайёрлаш билан шуғулланади. Оқшомлари эса кечки суҳбат, караоке каби кўнгилочар тадбирлар уюштирилади.







