Америкалик эр-хотин сув остидан 100 минг доллар топди
Улар пул солинган сейфни магнит орқали тортиб чиқаришган.

Ҳолат Ню-Йорк шаҳрида кузатилган. Жеймс Кейн ва Барби Агостини кучли магнит ёрдамида сувдан пул солинган сейфтни тортиб чиқаришган.
Полиция сейфнинг асил эгасини аниқлашнинг имкони бўлмагани учун эр-хотинга пулни сақлашга рухсат берди.
Жеймс Кейн ва унинг рафиқаси пандемия пайтида металл буюмлар учун махсус магнит тайёрлашган. Эр-хотин шу орқали сув остидан хазина излашга қарор қилишган.







