Олмалиқлик қиз 16-қаватдан ўзини ташлади
Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи қиз ўзини 16-қаватдан ташлаб юборгани айтилган видео тарқалди.
Расмий хабарга кўра, ҳозирда прокуратура томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқаронинг шахси ва содир бўлган ҳолатнинг сабаблари аниқланмоқда.
“Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади”, дейилади хабарда.







