Ўзбекистон

Ўзбекистонда тирик инсонлар шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатиш тақиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича ҳукумат эксперт комиссияси тузилмоқда.

Ўзбекистонда тирик инсонлар шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатиш тақиқланди

“Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича ҳукумат эксперт комиссияси тузилмоқда. Унинг вазифалари:

 

  • давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш, олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида асослантирилган таклифлар тайёрлаш ва хулосалар бериш;

 

  • Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ўрнатиладиган давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларнинг лойиҳаларини ғоявий-бадиий аҳамияти нуқтаи назаридан кўриб чиқиш, ўтказилган танловлар асосида саралаб олиш, зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар бериш;

 

  • давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар лойиҳалари концепциясини ғоявий-бадиий аҳамияти нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ва хулоса бериш;

 

  • давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш, кўчириш ва олиб ташлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш масалаларини манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқиш, хулосалар бериш ва бошқалар.

 

Қарор билан Ўзбекистонда монументал ёдгорликларни ўрнатиш ва олиб ташлаш (кўчириш) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан ўрнатилади.

 

Давлат ва жамоат ташкилотларининг маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш тўғрисидаги таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига киритилади ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган ҳолда қарор қабул қилинади.

 

Монументал ёдгорликларни ўрнатишдан олдин тегишли соҳадаги ННТ ва меҳнат жамоалари билан маслаҳатлашувлар ўтказилади. Монументал ёдгорликларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида бадиий экспертлар кенгаши тузилади.

 

Ўзбекистон ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайди.

 

Монументал ёдгорликларни яратиш ва ўрнатиш ишларини молиялаштириш манбалари Вазирлар Маҳкамаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари билан белгиланади.z

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 1 июндан кучга кирди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.