Собиқ ДХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилган — Бош прокуратура
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Сайилгоҳ кўчаси, 1-уй ҳудудидаги кўп йиллик дарахтлар кўчирилишига қарши жамоатчилик май ойининг ўртасидан бошлаб жамоатчилик вакиллари томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётганди.
Дарахтлар кўчириб бўлингандан сўнг кўчириш ноқонуний экани бўйича Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Прокуратуранинг ўрганиш натижаларига кўра, 53 туп қимматбаҳо навли кўп йиллик дарахтлар ноқонуний кўчирилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан дарахтларни ноқонуний кўчирган хўжалик юритувчи субъект масъуллари ва бунга имконият яратиб берган мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, — дейилади Бош прокуратура баёнотида.







