Ўзбекистон

Тошкент туманида “Тез ёрдам” шифокори калтакланди

Ҳолат юзасидан ҳокимлик расмий муносабат билдирди.

Тошкент туманида “Тез ёрдам” шифокори калтакланди

Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадонларнинг бирига чақирув билан борган “Тез ёрдам” шифокори калтакланди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 1 июнь куни соат 16:35 да Тошкент тумани Дилкаш кўчасидаги уйда яшовчи 26 ёшли Ж.O.дан бош оғриғи шикояти билан мурожаат келиб тушган. Шифокор T.Р. ва фельдшер Н.Ў.дан иборат бригада манзилга соат 16:45 да етиб борган.

 

Бемор шифокорга бош оғриғи, безовталик, умумий ҳолсизлик шикоятлари борлигини ва буйрак касаллиги бўйича даволанаётганини айтган. Шифокор бирламчи текширув ўтказиб, бемордаги оғриқни қолдириш учун фельдшерга оғриқ қолдирувчи дори воситасини шпритсга тортишини сўраган.

 

Шифокор беморга қўшимча касалликлари бўйича саволлар бераётган вақтда, бемор шифокорга қараб “сен кимсан, ишингни тезроқ қил” дея ҳақоратлай кетиб, ўрнидан туриб, тўсатдан шифокорнинг юзига мушт туширган. Шифокорнинг лаби ҳамда пастки жағ соҳасидан қон кетишни бошлаган ва бироз вақтга карахтлик ҳолати кузатилган. Ҳолат бўйича ҳудуд профилактика инспекторига хабар берилган.

 

Шифокор бошқа бригада билан ТТА-3 Юз-жағ жарроҳлиги бўлимига олиб келинган. Жароҳат жойи тикилиб, қон оқиши тўхтатилган. Шифокор ишини давом эттириш мақсадида иш жойига қайтган.

 

Бироз вақтдан сўнг, шифокорда бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, умумий ҳолсизлик кузатилган ва зудлик билан ТТА-2 клиникасига госпитализация қилинган. ТТА-2 Нейрохирургия бўлимига соат 23:45 да “Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия чайқалиши. Ўнг томон пастки лаб соҳасида тикилган жароҳат. Ўнг пастки жағда юмшоқ тўқималар лат ейиши” ташхиси билан ётқизилган.

 

Ҳозирда жабрланган шифокор тиббий муолажалар қабул қилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент туманида “Тез ёрдам” шифокори калтакланди | Zamon.uz