Тошкентда Cobalt пиёдани уриб юборди
Ҳозирда у шифохонага ётқизилган.

Ижтимоий тармоқда Тошкентда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси уриб юборгани акс этган видео тарқалди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 июнь куни соат 13:55 атрофида 1980 йилда туғилган ҳайдовчи Н.К. Cobalt автомашинасини бошқариб келаётган вақтда, Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчасида йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Д.Х.ни уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда Д.Х. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







