Фирдавс Абдухолиқов Ислом цивилизацияси маркази директори бўлди
Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.

Фирдавс Абдухолиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Шу муносабат билан Шаазим Шоисламович Миноваров ушбу лавозимдан озод қилинган.
Маълумот учун, Фирдавс Абдухолиқов 2021 йилнинг май ойидан бери Кинематография агентлигини бошқариб келаётганди. Шунингдек, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси бўлган.







