Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳаво шарларида парвоз учун алоҳида ҳудуд яратилади

Бу бўйича президент вазирларга топшириқ берди.

Ўзбекистонда ҳаво шарларида парвоз учун алоҳида ҳудуд яратилади

Ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда президент экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилиш бўйича топшириқ берди.

 

Шавкат Мирзиёев ёшлар ўртасида экстремал туризмга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлади. 2023 йилда Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги тадбиркор иккита ҳаво шари, 10 та дельтаплан ва парапланлар билан 100 мингга яқин сайёҳни ўзига тортди.

 

Президентнинг сўзларига кўра, Бўстонлиқ, Паркент ва Айдаркўлда яна 10 нафар тадбиркор экстремал туризмни ривожлантириш истагида.

 

Давлат раҳбари “Мўйноқ” аэропортида парашютда сакраш ва ҳавода шўнғишини ташкил этиш орқали экстремал туризмни ривожлантиришни таклиф этди.

 

“Бунинг учун Туркия Каппадокиясидаги каби алоҳида ҳаво зонасини яратиш керак. 2023 йилда Кападокияда 600 минг сайёҳга ҳаво шарлари хизмати кўрсатилди, бу эса 100 миллион доллар даромад келтирди”, — деди президент.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазири Азиз Абдуҳакимов, транспорт вазири Илҳом Махкамов ва мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга бир ой муддатда иккита ҳудудни танлаб олиш ва экстремал туризмни ривожлантириш бўйича янги дастурни қабул қилиш топширилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда ҳаво шарларида парвоз учун алоҳида ҳудуд яратилади | Zamon.uz